2019 йил 3 апрель куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи Г. Н. (исмли аёл) уйида оилавий жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи Б.Н.нинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Б.Н. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.