3 апрель куни Сергели туманидаги «Обод» маҳалласида газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида паст босимли газ қувурини ўрнатиш ишлари олиб борилиши муносабати билан бажарилган ишлар сифати ва газ қувурлари созлигини текшириш мақсадида Тошкент шаҳар газ таъминоти ҳудудий бўлими томонидан шу ҳудуддаги 280 хонадонда соат 11: 00 дан 17: 00гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, 4 апрель куни Яшнабод туманидаги 58-ҳарбий шаҳарчада ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар газ таъминоти ҳудудий бўлими томонидан шу ҳудуддаги учта тўрт қаватли уйдаги 300 та хонадонда соат 11:00 дан 16:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкент ҳокимлиги аҳолидан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.