Навоий вилоятига сафар қилган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда президент матбуот хизматининг телеграмдаги каналида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида 12 март куни «Мармаробод» корхонаси, «Чашма» тарихий мажмуаси, Навоий ИЭС ва «Навоийазот» каби ташкилотларни кўздан кечирди.

13 март куни эса Навоий шаҳрида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Сўнгра президент Навоий шаҳридаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги 3-сонли ички ишлар бўлимини ҳам бориб кўрди.