2019 йил 24 февраль куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшовчи С.Э.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган ва шу уйда вақтинча яшаган фуқаро Н.Я.нинг жасади топилган.

Ёнғин Н.Я. маст ҳолда сигарет чекиб, ухлаб қолиши натижасида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.