Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Бахтиёр Жуманиёзович Абдуллаев Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, филиалнинг асосий вазифаси юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳисобланади.

https://t.me/huquqiyaxborot