7 февраль куни Тошкентнинг Юнусобод туманида 15 ёшли ўз уйида Н.Э.нинг жасади бўғилиш излари билан топилди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Прокуратура органлари Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Гумондор сифатида 20 ёшли Э.А. қўлга олинди.

«Жиноятни содир этиш сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади бошқарма хабарида.