Алишер Санетуллаев «Москва муҳандислик-физика институти» Миллий ядро тадқиқотлари университети филиали ижрочи директори этиб тайинланди, дея хабар қилди «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Тайинловга қадар у Тошкентдаги Инҳа университетида дарс берган. Алишер Санетуллаев мутахассислиги бўйича физик-ядрочи, Мичиган штати университети (АҚШ) ва Британ Колумбия университетида (Канада) ушбу соҳада фаолият кўрсатган, PhD илмий даражаси соҳиби.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 июль куни «МИФИ» филиалини очиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди. Филиал таълим фаолиятини 2019/2020 ўқув йилидан бошлайди. Филиал ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси соҳасида муҳандис-техник ходимларни тайёрлайди, шунингдек ядро физикаси соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб боради.