Ўзбекистон Республикаси президент Шавкат Мирзиёев Германияга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи давомида Берлинда бир гуруҳ ўзбек ёшлари билан учрашди, Шавкат Мирзиёев Ангела Меркел билан музокара ўтказди, Бавария бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди ва германиялик ишбилармонлар билан учрашди.