Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистонга ов қуроли патронларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат бюожхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

«Toyota Land Cruiser» автомашинасида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро Ш. Б. тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс ўз автомашинасида божхона назоратидан яширинча 9 дона ов-қурол патронларини юртимизга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.