Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг бир неча ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 206 (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 234- (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) моддалари бўйича айбланмоқда.

Жиноят иши Бош прокуратура томонидан 19 декабрда қўзғатилган. Иш Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан юритилмоқда.

«Газета.uz"нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбаларининг маълум қилишича, жиноят қидирув бўлимининг тўрт ходими ҳамда 2017 йил сентябрида лавозимга тайинланган Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Тўланбой Раззоқов қўлга олинган.