Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Янгиқўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тадбирда фуқаро А.З. бошқарувидаги «Лабо» русумли автомашина ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада қўшни давлатдан олиб ўтилган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 88,5 миллион сўмлик ёндиргич (зажигалка), электор ҳисоблагич, газ ҳисоблагич, ва қўлқоплар борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида айнан шу ҳудудда фуқаро О.О. бошқарувида яна бир «Лабо» русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унда қиймати 53 миллион сўмлик 24 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.