Президент Халқаро миграция ташкилоти конституциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қонун билан Халқаро миграция ташкилоти конституцияси ратификация қилинди.

Эслатиб, ўтамиз, Халқаро миграция ташкилоти конституцияси 1953 йил 19 октябрда Брюссель шаҳрида (Бельгия) қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжатда мигрантларнинг ташкилий ҳаракатланиши, миграцион хизматлар кўрсатишни таъминлаш (йиғим, танлов, миграцияга тайёрлаш, тил ўргатиш, мигрантларга ахборот бериш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқалар), мигрантларнинг ҳуқуқий ҳимояси, халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш каби масалалар белгиланган.