Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Тегишли ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилинмоқда, дея маълум қилди Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ҳозирда Ўзбекистонда 18 мамлакат билан визасиз режим ўрнатилган. МДҲ давлатлари, жумладан Россия ва Грузия билан эса икки томонлама визасиз тартиб амалда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2018 йилнинг январь-октябр ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 баробарга ошди ва 4,4 миллион кишига яқинлашди.

Февралда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 февралдан Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш, 39 мамлакат фуқаролари учун эса сайёҳлик визаларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Мартда визасиз режим рўйхатига Тожикистон, октябрда — Францияқўшилди.