Умумхитой дўстликка кўмаклашиш ассоциацияси вакиллари Тошкент ҳокимига Ўзбекистон пойтахтининг Буюк Ипак йўли шаҳарлари уюшмасига қабул қилингани тўғрисидаги сертификатни топширди. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.Уюшмага Самарқанд, Бухоро, Қарши шаҳарлари ва Тошкент вилояти ҳам аъзоликка қабул қилинди. Бу ҳақдаги қарор сентябрда учинчи Ипак йўли Бизнес етакчилари саммитида қабул қилинган эди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам илк бор иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Хитой стратегик ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни ривожлантириш йўлидан боришни режалаштираётганини қайд этиб ўтди.