Бугун кечаси ва эртага куннинг биринчи ярмида Ўзбекистонга Ғарбий Қозоғистон орқали Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, дейилади «Ўзгидромет"нинг «Gazeta.uz"га берган маълумотида.

Бугун республикада ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳаво ҳарорати +3…+8 даража илиқни, шимолда −3…+2 илиқни ташкил этади.

Сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлар кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси −3…+2 илиқ, кундузи +3…+8 илиқ бўлди.

19−20 декабрда республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади, тоғ ҳудудларда қор ёғади, 18−19 декабрда кучли бўлиши мумкин. 18−19 декабрда шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати шу даврда кечаси −3…+2 илиқни ташкил этади, кундузи 0…+5 илиққача бироз пасаяди.

21 декабрда қуруқ ва кам булутли об-ҳаво ўрнашади.

22 декабрда Туркманистон орқали Каспий денгизи ҳудудларидан яна нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0…-5 совуқ, кундузи 0…+5 илиқ бўлади.