Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ"да 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси мутасаддилари, вилоят футбол ассоциациялари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Унга кўра 2018 йилнинг энг яхшилари қуйидагилар бўлди:

Энг яхши футзалчи — Жамолиддин Шарипов (АГМК);

Йилнинг энг яхши дарвозабони — Элдор Суюнов («Пахтакор»);

Йилнинг энг чиройли голи муаллифи — Шерзод Ҳакимов («Нефтчи»);

Йилнинг энг яхши футболчиси — Тиаго Безерра («Пахтакор»);

Йилнинг энг яхши мураббийи — Андрей Фёдоров («Локомотив»);

Мавсум-2018 тўпурари — Тиаго Безерра (17 та гол);

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Нилуфар Қудратова («Севинч»);

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси — Остон Ўрунов («Навбаҳор»);

Fair play мукофоти — «Насаф»;

Энг яхши маркетинг хизмати — «Навбаҳор»;

Энг яхши матбуот хизмати — «Насаф»;

Энг барқарор мухлислар жамоаси — «Навбаҳор».