Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан Олий суд раиси Козимжон Комилов Олий суд судьялигига номзодлар билан таништирди.

Нодира Бобохонова, Абдувоҳид Қосимов, Талъатжон Мелибоев ва Бахберган Убайдуллаев 10 йил муддатга Олий суд судьялари этиб сайланди.

Икром Муслимов муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди.