Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистонга кириб келган автобусни божхона назоратидан ўтказиш жараёнида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, автобус ҳайдовчиси С.С. исмли шахс товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб киришга уринган экан.

Гап шундаки, қонунбузар автобуснинг кўз илғамас бўшлиқларига ва мотор қисмига 4 турдаги 4470 қути тамаки маҳсулотлари, 700 дона атирларни яширганча олиб ўтишни режалаштирган экан. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати салкам 139 миллион сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.