Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1738 та бўш ер участкалари 447 миллиард 987 миллион сўм инвестиция киритиш, 6687 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 12 миллиард 799 миллион 500 минг сўмга сотилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2486 та бўш ер участкалари 55 миллиард 689 миллион 380 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 миллиард 313 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 миллиард 950 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 106 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 1067 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 42 миллиард 25 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 115 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 миллиард 475 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 29 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 471 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 47 миллиард 680 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 111 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 миллиард 470 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 31 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 244 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 миллиард 660 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 501 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 миллиард331миллион 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 34 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 394 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 12 миллиард 675 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;

— Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 366 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 миллиард 900 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

— Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 175 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 миллиард 790 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 22 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 158 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 миллиард 410 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 миллиард 580 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 192 та бўш турган давлат мулки объектлари 2106 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 83 миллиард 13 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан 9 миллиард 547 миллион 192 сўм миқдорга сотилди.

Бугунги кунда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 191 та бўш турган давлат мулки объектлари 2218 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 133 миллиард 177 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Жумладан:

Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 2 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 20 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 миллиард сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 56 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 миллиард 900 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 53 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 520 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 миллиард 600 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 14 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 миллиард 50 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 301 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 39 миллиард 770 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 7 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 53 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 миллиард 550 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 164 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 миллиард 430 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 227 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 миллиард552миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 21 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 247 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 миллиард 75 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 24 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 340 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 миллиард 400 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 6 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 38 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 миллиард 390 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 134 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 миллиард 910 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

— Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 6 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 104 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 16 миллиард 550 миллион сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1738 та бўш ер участкалари 447 миллиард 987 миллион сўм инвестиция киритиш, 6687 тадан ортиқ янги ишўринларини яратиш шарти билан сотилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 октябрдаги «Давлат мулки объектларини ва еручасткаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"гиФармонига мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилмоқда.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича — қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

«Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига республиканинг туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 4224 та бўш ер участкалари, 1 триллион 169 миллиард 362 миллион сўм инвестиция киритиш, 20747 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 58 миллиард 394 миллион 600 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.