Қишнинг илк кунлари совуқ келади. 1 декабрь куни Ўзбекистоннинг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Якшанба куни қуруқ ва совуқ ҳаво ҳукмрон бўлади.

Ҳаво ҳарорати 7−9 даража пасайиб, 2 декабрга қадар кечаси −7…−2, кундузи эса +3…+8 даражага тушади. Ўзгидромет маълумотларини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз Telegram-каналида эълон қилди.

28 ноябрь куни республика бўйича Туркманистон ҳудудидан кириб келган нам ҳаво оқимлари келтириб чиқарган ёғингарчиликлар тинади, бироқ Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчиликлар эҳтимоли сақланади.

Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйлаб иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кундузига ҳарорат аста-секинлик билан +13…+15 даражага қадар кўтарилади.

Уч-олти кунлик об-ҳаво маълумотлари