Тошкент вақти билан 25 ноябрь куни 07:00 да АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида бокс оқшоми бошланади, дея хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Мазкур жанг кечасида уч нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилади:

  • Шахрам Ғиёсов (Ўзбекистон) — Мигель Замудио (Мексика)
  • Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) — Исаак Зарате (АҚШ)
  • Исроил Мадримов (Ўзбекистон) — Владимир Эрнандез (Мексика)

Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанг «Спорт» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.