Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи бўлимда ўзбекистонлик футболчилар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилди. Ливан эса қарши ҳужумга кўпроқ эътибор қаратди. Иккинчи бўлимни вакилларимиз анча фаол бошлади. Аммо 59-дақиқада Даврон Ҳошимов қўполлик ишлатиб, иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди.

Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган Ливан хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Аммо ҳимоячиларимиз ишончли ўйнаб бу ҳужумларни бартараф этиб туришди. Бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишларига қарамай, ўзбекистонликлар сўнгги дақиқаларда анча фаол ҳаракат қилишди. Кетма кет ҳужумлар ташкил қилишди. Аммо бу ҳужумлар гол билан якунланмади.

Шу тариқа ўйинда ҳисоб очилмади. Эктор Купер мазкур назорат учрашувида футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказиб олганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Энди 20 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон — Ливан 0:0

Ўзбекистон: 12. Элдорбек Суюнов, 4.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов ©, 3.Егор Кримец, 19.Владимир Козак, 17.Достон Ҳамдамов, 16.Отабек Шукуров, 7.Одил Ҳамробеков, 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев

Захира: 1. Игнатий Нестеров, 25. Ўткир Юсупов, 2. Акмал Шораҳмедов, 6. Ҳусниддин Ғофуров, 13. Олег Зотеев, 15. Азиз Турғунбоев, 18. Достон Турсунов, 20. Ислом Тўхтахўжаев.

Ливан: 1. Меҳди Каҳлил, 2. Қосим Ал-Зайн, 3. Мўътаз Биллаҳ Ал Жунайди, 5. Носир Нассар, 6. Жоан Умарий, 7. Ҳасан Маатук ©, 10. Муҳаммад Ҳайдар, 13. Жорж Феликс Мелки, 15. Самир Айяс, 19, Роберт Александр Мелки, 22. Бассел Жради.

Захира: 21. Мустафо Матар, 23. Аббос Ҳасан, 4. Нур Мансур, 8. Ҳасан Чаито, 11. Омар Чаабан, 12. Аднан Ҳайдар, 14. Нодир Матар, 16. Ҳасан Чаиту, 18. Валид Исмоил, 20. Рабиҳ Атоя.