«Ўзбекистон темир йўллари» йўловчи поездларга автоматик тизимда чипталар сотишни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Telegram-каналида хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, тизимда профилактик ишлар олиб борилмоқда. Айни дамда чипталар кассаларда вақтинчалик автоматик тизимисиз рўйхатдан ўтказилмоқда.