18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни муносабати билан Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси йўловчиларга имтиёз жорий қилиб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар бир кун давомида автобуслар хизматидан бепул фойдаланишди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад Самарқанд шаҳри кунининг оммавий сайил тарзида ўтиши, қолаверса, Самарқанд меҳмонлари ва самарқандликларга байрамга туҳфа ҳамда уларга қулайлик яратишдир, дейилади хабарда.

Бу ҳақда бошқарма ходими Шерали Неъматов шундай дейди:

— Самарқанд шаҳридаги барча йўналишларда қатновчи автобуслар бугун эрталабдан кечгача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатди. Мақсадимиз — шаҳримиз аҳолисига байрам кайфияти улашиш.