8 октябрь куни 10:04 да Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги уйда (эгаси — А. Пармонов, 1947 й. т.) газ плитаси носозлиги сабабли газ-ҳаво аралашмаси портлаши содир бўлди.

Ўзбекистон ФВВнинг вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига таяниб хабар қилишича, портлаш натижасида икки бола шифохонада ҳаётдан кўз юмган, уй эгасининг келини шифохонага ётқизилган.

Ҳалок бўлганлар — уй эгасининг невараси Беллура Абдухошимова (2013 й. т.) ва Фарзона Ҳомидова (2016 й. т.) — 100 фоиз термик куйиш олиб, вафот этди. Куйиш 40−45 фоизни ташкил этган Бахтигул Жамолова (1991 й. т.) ҳолати эса ўрта деб баҳоланмоқда.

Фавқулодда ҳолат ҳолати бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.