Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги («Ўзавтотранс» агентлиги) бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг Ўзбекистон президенти девонидаги ахборот манбаси.

Раҳмонбек Усмонв (1960 й. т., Тошкент автомобиль йўллари институти битирувчиси — 1982) 2011 йил февралида Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи, 2012 йил мартидан Тошкент ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

2005−2011 пойтахт ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2003−2005 йилларда Яккасарой туман ҳокими, 2001−2003 йилларда — Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган.

Пойтахт маъмуриятига ким раҳбарлик қилиши ҳозирча номаълум. Янги ҳоким номи пайшанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги мартда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги базасида ташкил этилган эди.