Жахонгир Абидович Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

26 апрель куни ҳокимликда Ӯзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида шаҳар депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари 35-сессиясида Жахонгир Артикходжаев номзоди бир овозда тасдиқланди ва у шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Жахонгир Артикходжаев 1975 йил 2 январда Тошкентда туғилган. 1991−1996 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган, мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

Бундан аввал «Артел инжиниринг» компанияси ва Tashkent City ДУК директори лавозларида ишлаб келган, Akfa компаниялар гуруҳи асосчиси.

2011 йилдан Тошкент ҳокимиятини бошқариб келган Раҳмонбек Усмонов «Ўзавтотранс» агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.