«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ташаббуси билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнидаги байроқ остида жонли ижрода гала концерт дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда муассаса сайтида хабар берилди.

Ушбу концерт дастури халқ сайли тарзида ўтказилади. Уни томоша қилиш бепул.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган, жонли ижро этишни яхши кўрадиган, санъатсевар ўзбек халқига ўз қўшиқларини тақдим этишни истаган барча хонандалар ушбу концерт дастурида иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун муассасага келиб учрашишлари керак бўлади. Айни дамда унда 10 нафар эстрада хонандаси иштирок этиш истагини билдирди.

Маълумот учун: ушбу концерт дастури 29 сентябрь куни, соат 19:00 да бўлиб ўтади.