«Сувсоз» корхонаси куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сентябрь-октябрда Тошкент сув таъминоти тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилади.

Пойтахтнинг айрим туманларида сув таъминотида узилишлар ва сув қувурларида сув босимининг пасайиши кузатилади.

Иш жадвали «Сувсоз» сайтида

Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи юк машиналари юборилади. «Сувсоз» Марказий диспеқерлик хизмати: 1054, (71) 256−10−95, 252−55−78, 252−60−08.