«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 28 октябридан бошлаб, Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентдан Жиддага ва қайтиш қатновлари ҳафтсига икки марта, сешанба ва якшанба кунлари замонавий Boeing-757 ҳаво кемасида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба ва якшанба: HY-335 Тошкент 17:50 — Жидда 21:00

Сешанба ва якшанба: HY-336 Жидда 22:30 — Тошкент 05:10 + 1.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Жидда қатновлари «Ҳаж» дастури доирасида бажарилган.