Термиз-Тошкент трассаси (М39) орқали Ўзбекистон пойтахтига кираверишдаги «Тошкент» ёзуви ва стела (устун) реставрация қилиниб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари силуэтлари кўринишидаги ёруғлик таратиб турувчи конструкция ўрнатилади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

1960- йиллар охирида ўрнатилган бетонли ёзувлар ва мозаика билан безатилган стела аллақачон реставрацияга муҳтож эди. Туташ ҳудудлар ҳам таъмирталаб, дея қайд этди бошқарма.

ИИББ ва Тошкент ҳокимияти ташаббуси билан лойиҳа ишлаб чиқилди. «Тошкент» ёзуви ёритилиши ҳисобига тунги вақтларда ҳам яхши кўринади. Ёзув ортида эса ёруғлик таратиб турувчи металл конструкция — шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари силуэтлари ўрнатилади.