Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Осиё ўйинларининг Гулноза Матниязова бронза медали соҳиби бўлди.

Чорак финалда ҳиндистонлик дзюдочини мағлуб этган Гулноза Матниязова яримфиналда жанубий кореялик рақибига ютқазиб қўйди.

Бронза медали учун кечган баҳсда Гулноза хитойлик Я Жуни мағлуб этди ва бронза медалига сазовор бўлди.