Тошкент ҳокимияти Мустақиллик куни муносабати билан 31 август куни транспорт ҳаракати учун ёпиладиган марказий кўчалар рўйхатини эълон қилди.

Кўчалар рўйхати

  • Амир Темур — Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
  • Бухоро — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
  • Ислом Каримов — Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
  • Матбуотчилар — Нуронийлар кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
  • Истиқлол — Зарафшон кўчасидан Истиқбол кўчасигача;
  • Олой — Шаҳрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасигача;
  • Мустақиллик — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
  • Махтумқули — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
  • Истиқбол — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонигача.

1 сентябрь куни мушакбозлик вақтида қуйидаги кўчалар транспорт ҳаракати учун ёпилади:

  • Сеул — Бунёдкор кўчасидан Фурқат кўчасигача;
  • Бобур — Ўрикзор кўчаси Шаршара кўчасигача;
  • Фурқат — Шаршара кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Бешёғоч — Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Ислом Каримов — Шароф Рашидов кўчасидан Қоратош кўчасигача;
  • Афросиёб — Шароф Рашидов кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
  • Чилонзор — Муқимий кўчасидан Новза кўчасигача;
  • Новза — Чилонзор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача;
  • Байналминал — Бунёдкордан Муқимийгача;
  • Ислом Каримов — Бешёғоч кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.

1 сентябрь куни зарурат туғилса, халқ сайиллари ўтказиладиган қуйидаги манзилларга олиб борувчи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланиши мумкин: «Анҳор-Локомотив», Ғафур Ғулом, Бобур, Мирзо Улуғбек, «Ашхобод», Фурқат, «Қуёшча нури», «Боғишамол», Абдулла Қодирий, «Дўстлик» ва «Грин парк» истироҳат боғлари, ҳайвонот боғи ва Пушкин майдони.