Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бирйўла тўрт медални қўлга киритдилар.

Дастлаб Маъруф Ғайбуллоев финалда ўзбекистонлик бошқа бир курашчи Руслан Бўриевни мағлуб этди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Руслан Бўриев эса кумуш медаль соҳиби бўлди.

+90кг вазн тоифасида Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик Жафар Паҳлавонижагҳарга қарши баҳсда ғалаба қозонган ҳолда олтин медаль эгасига айланди.

Гулнор Сулаймонова эса ҳиндистонлик рақибидан устун келиб, олтин медалини қўлга киритди.