Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Нуриддинов Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 191 кг, силтаб кўтаришда эса 227 кг тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда 421 кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ушбу олтин медаль ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 6 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.