21 август куни тахминан соат 10:05ларда Москва вилояти Котелники шаҳарчаси Сосновая кўчаси 2-бўлим 4-қурилиш шаҳарчасида «Боэз-Конртакшн» фирмасига қарашли қурилишда ишловчи жами 26 нафар Ўзбекистон овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Россия Федерацияси ФВВнинг Миллий Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази (НСУКС) хабарига таяниб маълум қилди.

Овқатдан заҳарланган Ўзбекистон фуқаролари Котелники шаҳар касалхонасининг тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимига овқатдан заҳарланиш яъни «Гастроэнтерит» ташхиси билан ётқизилган.

Жабрланувчиларнинг сўзларига кўра, улар 18 август куни турли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилган ва соғлиги ёмонлашиб, уй шароитида ўзларини даволашга уринган. Уринишлар самара бермагач, тез тиббий ёрдам бўлимига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб келган ҳамда 24 нафар жабрланувчини тиббий кўрикдан ўтказган. Уларнинг 23 нафари касалхонага ётқизилган, 2 нафари даволанишдан бош тортган ва 1 нафари тиббий ёрдам етиб келгунига қадар вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганларга «гастроэнтерит» ташхиси қўйилган.

Люберетская шахаридаги 1-сонли касалхонага ётқизилганлар:

1. Матанов Модат Римбаевич;

2. Козокбоев Усмон Бегамович;

3. Нарбоев Шарафбек Мумикович;

4. Талимов Ҳусан Шониезович;

5. Мухторов Анжи Юсупович;

6. Муюдов Улуғбек;

7. Зайнетдинов Хошимжон Абдуллажон ўғли;

8. Эшқувватов Собиржон Шобиржонович.

Люберетская шаҳридаги 2-сонли касалхонага ётқизилганлар:

1. Холдаров Дониеор Мамарасулович;

2.Турсунов Кувонч Зафарович;

3. Камалов Самаридин Толхинович;

4. Худойқулов Анвар Рузмаматович;

5. Қудратов Зариф Набиевич.

Раменская марказий касалхонасига ётқизилганлар:

1. Таюмов Эбабек Абдуразоқович;

2. Тагаев Лочин Гулмурадович;

3. Бабаджанов Артур Рахимбакович;

4. Абдуллаев Мухтор Собирович;

5. Давлатов Иззатбек Худойберганович;

6. Ахмедов Мақсадбек Раджабович.

Жуковская шахар касалхонасига ётқзилганлар:

1. Чухоев Абдухалим Абдурахмонович;

2. Расулов Отабек Нормейгалиевич;

3. Эрмаков Хурсанд Соатбекович;

4. Торшиев Ғайрат Хуррамович.

Ҳозирги вақтда 23 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ва уларнинг аҳволи яхшиланмоқда.

Касалхонага ётишдан бош тортганлар:

1. Обидов Сухроб Зуҳратдинович;

2. Таримов Акбар Эгамбердиевич.

Вафот этган фуқаро:

Эшметов Одилбек Отаназарович (1985 й. т.) Хоразм вилоятида туғилган. Ҳозирда Москва вилояти моргида сақланмоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси марҳумни Ўзбекистонга олиб келиш учун тегишли чораларни кўрмоқда.