Индонезия пойтахти Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium"да XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Унда мазкур ўйинларда иштирок этувчи барча мамлакатлар спорт делегациялари стадион бўйлаб тантанали тарзда чиқиш қилишди. Шунингдек, маросимда мезбон мамлакат — Индонезия маданияти, анъаналари акс этган турли саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон спорт делегациясида боксчи Исроил Мадримов байроқдор вазифасини бажарди.