Ўзбекистон ва Тожикистон Марказий Осиёдасув ресурсларидан рационал ва адолатли фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди. 17 август, жума куни Ўзбекистон президенти матбуот хизмати ташкил қилган матбуот марказида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг қўшма баёноти трансляцияси бўлиб ўтди.

«Биз бугун Тожикистонда Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 МВт бўлган иккита гидроэлектр станциясини биргаликда қуриш, шунингдек гидроэлектростанциялар қурилиши тўғрисидаги ҳукуматлараро комиссия доирасида Сарез кўлининг ичимлик сувидан фойдаланиш масаласини ўрганиш ҳақида маълум қилишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

У тожик томонида йирик банклар халқаро стандартларидан ўтган техник-иқтисодий асосларга эга тайёр лойиҳалар мавжудлигини таъкидлади.

«Ўйлайманки, бизнинг минтақавий ҳамкорлигимизда бу — гидротехник қурилиш лойиҳаси — жуда жиддий масала бўади. Бир оз вақт ўтади ва биз биргаликда барпо қилиб, муаммоларни бирга бартараф этамиз», — дея ишонч билдирди президент.