Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Артел» заводига ташриф буюрди. Кондиционер, телевизор деталларини ишлаб чиқариш ҳамда йиғиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон маҳсулотлари сифати ва нархи билан рақобатбардошлиги, хусусан, «Артел» техникалари Тожикистонда ҳам харидоргирлигини таъкидлади.

Завод маҳсулотларини Тожикистонга етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.