UZ доменида Ўзбекистон учун «Яндекс Янгиликлар» («Яндекс Новости») хизмати ишга туширилди. Аввалроқ Spot.uz «Яндекс» матбуот хизматига таяниб хизматнинг маҳаллийлаштирилиши режаси тўғрисида хабар қилган эди.

Авваллари news.yandex.uz сайти автомат равишда news.yandex.ru сайтига ўтказиб юборар, Ўзбекистон ҳақидаги янгиликлар бўлимига эса хорижий ОАВ мақолалари жойлаштирилар эди. Spot.uz изоҳига кўра, бу Роскомнадзор томонидан берилувчи ОАВ сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўлиши талаб қилиниши сабабли эди.

Эндиликда news.yandex.uz Ўзбекистонда фаолиятини бошлагач, ҳужжат талаб қилинмайди.

«Яндекс Янгиликлар» — «Яндекс"нинг янгиликларни автомат равишда саралаш ва тизимлаштириш хизмати. Хизматни ишга туширганлар унинг фаолиятида инсон аралашуви мавжуд эмаслигига гувоҳлик бермоқда.