2018 йилнинг 9 август куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош консули этиб тайинланган Абдусалом Ҳатамов Тошкент шаҳридан жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.