8 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, давлатлар раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиб, бўлғуси учрашувлар жадвалини кўриб чиқди.

Улар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ва стратегик шерикчилик, кенг миқёсли ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш тайёр эканликларини тасдиқлашди.

Матбуот хизмати маъкларига кўра, жорий йилнинг ярмида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми қарийб учдан бир қисмга ўсди. Ўзбекистонда Туркия компаниялари ва банклари иштирокида, жумладан юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, энергетика, транспорт-коммуникация, логистика ва сайёҳлик инфратузилмаларини модернизация қилиш, шунингдек шаҳарсозлик, банк-молия сектори ва бошқа йўналишларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.