31 июль куни Миллий олимпия қўмитасида бутунжаҳон бокс серияси (WSB)да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи «Uzbek Tigers» жамоасининг янги раҳбари таништирилди. Унга кўра, айни пайтда жиу-житсу федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Комилжон Рўзиев жамоанинг менежери сифатида иш юритади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

AIBA томонидан ташкил қилинган Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақаларида Ўзбекистон шарафини «Uzbek Tigers» жамоаси ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу баҳслар орқали боксчилар олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эга бўлишлари мумкин бўлади.

«Ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, келажакда боксчиларимиз Олимпия ўйинларида иштирок этишади ва юртимизга олтин медаллар билан қайтишади. Жамоанинг кучайиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан», — деди янги лавозимга тайинланган Комилжон Рўзиев.