Муайян яшаш жойига эга бўлмаган 55 нафар шахсга Тошкент шаҳар ИИББ реабилитация марказида паспорт топшириш маросими ўтказилди, дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида. Умумий ҳисобда 184 нафар кишининг ҳужжатлари биометрик паспорт олиш учун расмийлаштирилди.

Паспорт эгаларини Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи -полковник Бадриддин Шорихсиев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — полковник Дониёр Тошхўжаев табрикладилар.

Сал илгари ИИББ саховатли кишиларга мурожаат қилиб, ҳаётининг оғир кунларини бошдан кечираётган одамларга ёрдам беришга чақирган эди. Бошқарманинг чақириғига Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Сестри Матери Терези» христиан ташкилоти жавоб қайтарди. Ҳокимият томонидан кийим-кечак, ётоқ буюмлари, гигиена маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кир ювиш машинаси келтирилди. Христиан ташкилоти вакиллари эса кийим-кечак олиб келишди ва бу ишни мунтазам — бир ҳафтада бир марта амалга оширишга ваъда беришди.

Ижтимоий тармоқларда кучли тарзда муҳокама қилинган бўлишига қарамай, оддий фуқаролар уйсизларга ёрдам кўрсатишда фаоллик кўрсатмадилар, дейилади хабарда.

«Уйсиз, яшаш учун зарур нарсаларсиз қолган одамларнинг нормал ҳаёт тарзига қайтишлари учун қўллаб-қувватлаш зарур. Бу ҳаракат биринчи навбатда ишга жойлашиш, маънавий ва руҳий томондан қўллаш билан боғлиқ. Агар Марказда оммавий-маданий тадбирлар — концертлар, адабиёт кечалари, кичик-спектакллар, шунингдек индивидуал ёки оммавий психологик тренинглар ўтказишни истовчилар бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ уларга бундай имкониятни ҳаво қилишдан фақат хурсанд бўлади», — дейилади хабарда.

Реаблитаци маркази бу ердаги одамлар учун янги ёки яхши ҳолатда бўлган кийимлар, гигиена воситалари (совун, шампунь, кир ювиш воситаси, тиш чўткаси ва пастаси, тароқлар, сочиқ), узоқ муддат сақланиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (дон маҳсулотлари, туз, шакар, ўсимлик ёғлари ва ҳоказо), ҳордиқ чиқариш учун стол ўйинлари ва китоблар қабул қилади.

Марказ манзили: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 3-уй. Телефонлар: 367−07−08 — марказ раҳбари Одил Ботиров, 290−04−75 — марказ раҳбари ўринбосари Шуҳрат Баратов.