Ўзбекистон президентининг тегишли фармойишларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва тўртта вилоят давлат солиқ бошқармаларининг раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Бабажанов Давронбек Жумамуратович Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлади.

Ғойибов Жўрабек Рахмонбердиевич Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлди.

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига Игамбергенов Кудратбек Кадамбаевич номзоди тасдиқланди.

Шунингдек, Ашуров Шерзод Рахимович Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Ахмедов Шодиёр Эшмуратович эса Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбари сифатида фаолият юритади.