Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида «Muslim-tour» сайёҳлик фирмаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур фаолиятни олиб бориш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг лицензиясини қўлга киритилди. Унга кўра, фирмада туризм фаолиятини кириш, чиқиш ва ички туризм йўналишларини амалга ошириш ҳуқуқи мавжуд.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Muslim-tour» сайёҳлик фирмаси мамлакатдаги қадамжо, зиёратгоҳ ва табаррук масканларга маҳаллий ҳамда хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштиришни режалаштирмоқда.