Тошкентда Оҳангарон шоссесида жойлашган Роҳат айланма йўлини янгилаш бўйича ишлар бошланди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Уч кун ичида айланма йўлида ўтиш қисмини беш йўлакли қилиб кенгайтириш орқали чорраҳанинг ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилмоқда.

Айланма йўлининг эълон қилинган лойиҳасига кўра, унинг икки томонида «Welcome to Tashkent» ва «Tashkent loves you» ёзувлари, марказда эса соат ўрнатилади. Айланма йўл четларига эса гуллар экилиб, ўтлоқни янгилаш, пиёдалар йўлакларини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.

Хабарда келтирилишича, Тошкентга бошқа ҳудудлардан ҳар куни 4000 дан ортиқ автомобиллар келиб-кетмоқда.

Аввалроқ 4 июль куни Оҳангарон шоссесининг Ҳусайн Байқаро кўчасидан Роҳат айланма йўлигача қисми вақтинча ёпилиши ҳақида хабар қилинган эди.