1 июльдан эътиборан Ўзбекистоннинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондаги элчихоналари штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилди. Ўзбекистон президенти 1 июль куни шу ҳақдаги қарорни имзолади, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йили Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан товар айланмаси 253,9 млн АҚШ доллари, Тожикистон билан 237 млн доллар, Туркманистон билан 177,3 млн долларни ташкил этди. Ушбу даврда Ўзбекистоннинг мазкур давлатлар билан умумий товар айланмаси 668,2 млн долларни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан деярли 16 фоизга ошди.