Йил бошидан буён Ўзбекистон бозорларидаги истеъмол учун яроқсиз бўлган 17,2 тоннага яқин гўшт маҳсулотлари, 25,2 тонна сут ва сут маҳcулотлари ҳамда 87,4 тонна бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари олиб қўйилди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар қилинди.

ИИВ Патруль-пост хизмати бош бошқармасининг карантин тадбирларини таъминлаш бўлими ҳамда Давлат ветеринария қўмитаси бозорлар, мол бозорлари ва бошқа жойларда 9034 та махсус назорат тадбирини ўтказди. Уларда 4211 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 247,9 млн сўмлик жарималар белгиланди.

Йил бошидан буён фаолият олиб бораётган 19 та карантин постида 13,5 мингдан ортиқ транспорт воситалари текширилиб, 930 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди ва 43,7 млн сўмлик жарималар белгиланди.