9 май куни кечқурун Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам салютлари отилди. Анъанага кўра, салютлар пойтахт марказидаги Ўзбекистон Миллий боғидан отилди.

Келгусида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ҳокимият пойтахтнинг бирваракайига беш-олти жойида отишни режалаштирган. Бундай қарор фуқароларнинг мурожаатлари сабабли қабул қилинди, дея хабар қилди шаҳар маъмурияти матбуот хизмати.

Ҳокимиятдан қўшимча қилинишича, салютлар келгусида янада чиройли ва хилма-хил бўлади.